«Важные истории»: Сербия Кремлга яқин шахсларга фуқаролик беряпти
Россиянинг Украинага қарши уруши пайтида 200 дан ортиқ россиялик «мамлакат олдидаги хизматлари» учун Сербия паспортини олган. Улар орасида давлат компаниялари раҳбарлари, мудофаа корхоналари ходимлари ва Danone'нинг Россиядаги активлари янги эгаси бор.

Фото: Станислав Красильников / ТАСС
«Важные истории» суриштирув нашри Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан бери Кремл ва Россия мудофаа саноати билан боғлиқ бўлган ўнлаб россияликлар Сербия фуқаролигини олганини аниқлади. Нашрнинг 16 апрел, чоршанба куни хабар беришича, Кремл одамлари Сербияда «республика олдидаги хизматлари» учун фуқароликни олишга рухсат берувчи қонундан фойдаланмоқда.
Сербия фуқаролиги одатда мамлакат учун бизнес, илм-фан, спорт ёки санъатда алоҳида ажралиб турувчи шахсларга махсус тарзда берилади. Шу билан бирга, олувчилар бошқа фуқаролигидан ёки ҳатто Сербияда яшашдан воз кечишлари шарт эмас, деб ёзади «Важные истории». Санкциялар остида бўлмаган Сербия паспортлари эгалари Европа Иттифоқи мамлакатларига эркин саёҳат қилишлари мумкин.
«Важных историй» суриштирувчилари Сербия расмийларининг расмий юридик нашрини ўрганиб чиқди ва Кремлга яқин бўлган бир қатор одамлар ҳам Сербия қонунининг ушбу қулай моддасидан фойдаланганликларини аниқладилар. Нашрнинг маълум қилишича, Украинадаги уруш пайтида жами 204 нафар россиялик «республика манфаатлари учун» сўзлари билан Сербия фуқаролигини олган.
Улар орасида Грознийнинг собиқ вице-мэри ва Россияни тарк этган Франциянинг Danone компаниясининг Россия активлари эгаси Руслан Алисултанов, КРЭТ мудофаа концерни менежери Екатерина Блохина, ФСБнинг «Вымпел» махсус бўлинмаси собиқ зобити Виктор Шендрик, ВТБ банкининг бир қанча катта вице-президентлари, «Газпром» банкининг бир қанча юқори лавозимли вице-президентлари ва Кремлга яқин бўлган бошқа одамлар бор.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

14:05 / 12.06.2025
Сербия президенти уруш бошланганидан бери биринчи марта Украинага келди

11:11 / 30.05.2025
Кремл Мединскийни яна Украина билан музокараларга жўнатади

21:37 / 29.05.2025
Россия Сербияни Украинага яширин равишда ўқ-дорилар етказиб беришда айблади

14:23 / 23.05.2025