Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди
Молиявий ахборот, дастурий таъминот ва медиа хизматларини тақдим этувчи дунёдаги энг йирик хусусий компаниялардан бири Bloomberg LP Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди.

Фото: Bloomberg
Bloomberg Ўзбекистонда электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компания сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси хабар берди.
«Дунёдаги энг йирик молия ва бизнес маълумотлари терминали, таҳлил воситалари ва янгиликлар тизимини тақдим этувчи Американинг Bloomberg LP компанияси Ўзбекистонда ҚҚС солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди», дейилади инспекция хабарида.
Bloomberg LP бу – молиявий ахборот, дастурий таъминот ва медиа хизматларини тақдим этувчи хусусий компания бўлиб, 1981 йилда Майкл Блумберг томонидан асос солинган. Компания 70 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хорижий интернет-компаниялари сони 69 тага етди. 2025 йил бошидан бери жами 9 та компания солиқ тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган.
Мавзуга оид

11:27 / 27.06.2025
“Маҳалла сервис” компанияларига солиқ имтиёзлари берилади

19:11 / 23.06.2025
Буюк Британияда «Робин Ҳуд» солиғини жорий этиш таклиф қилинди

11:37 / 11.06.2025
Ўзбекистон ва ХВЖ солиқ сиёсатини такомиллаштиришни муҳокама қилмоқда

16:08 / 24.05.2025