Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Маросим доирасида ўсмирлар миллий жамоаси футболчилари ва бош мураббийга давлат мукофотлари ҳамда автомобиллар топширилди.

Фото: Бош вазир матбуот котиби
Бугун, 21 апрел куни Тошкент халқаро аэропортининг учинчи терминалида Саудия Арабистонида футбол бўйича ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистон U-17 жамоасини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ўсмирлар миллий жамоасига йўллаган табрикларини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, тантанали маросим доирасида президентнинг фармонига биноан ўсмирлар миллий жамоаси футболчилари ва бош мураббийига давлат мукофотлари топширилди. Шунингдек, футболчиларга Cobalt, бош мураббийга эса Equinox машиналарининг калитлари тантанали тақдим этилди.
Аввалроқ жамоа мураббийи «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони, футболчиларга эса «Келажак бунёдкори» медаллари билан тақдирлангани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, ўйинни Спорт телеканалида шарҳлаган шарҳловчилар «Шуҳрат» медали билан мукофотланган.
Мавзуга оид

15:09 / 06.07.2025
Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди

17:44 / 03.07.2025
АҚШ – футбол мамлакати эмас. У ерда мундиал ўтказиш қанчалик тўғри қарор?

18:31 / 30.06.2025
Ҳиросимадан Абу Дабигача. Ўзбек футболи тарихидаги 10 та муҳим ғалаба

16:38 / 30.06.2025