Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилишда айбланган шахс қатл этилди
Ушбу фуқаро «Моссад» билан 2020 йил кузидан ҳамкорлик қилишни бошлаган, шундан кейин махсус тайёргарликдан ўтган.

Фото: X/@Maraalxx
Эрон Олий суди ҳукми билан Исроилнинг «Моссад» разведка хизматига ишлаганликда гумонланган Муҳсин Лангарнешин 30 апрел куни эрталаб қатл этилди, деб хабар беради IRNA.
Лангарнешин «Моссад» билан 2020 йил кузидан ҳамкорлик қилишни бошлаган», шундан кейин махсус тайёргарликдан ўтган ва ўша йилнинг декабрида Исроил махсус хизматлари учун биринчи вазифани бажарган.
Терговнинг аниқлашича, у икки йил давомида Исроил разведкаси ходимлари ҳамда агентлари билан яқиндан ҳаморлик қилиб келган ва 2022 йил 22 майда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси полковниги Ҳасан Сайёд Ҳодаийнинг ўлдирилишида иштирок этган. Лангарнешин тергов тадбирлар давомида ўз айбига иқрор бўлгани айтилмоқда.
Суд ҳокимияти вакилларининг таъкидлашича, Лангарнешин ўз кураторлари топшириғига биноан исроилликларга аноним сим-карталар, мобил телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини бериб келган.
Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳисоботига кўра, 2024 йилда дунёнинг 15 та давлатида 1518 киши қатл этилган. Ўлим жазосининг катта қисми Эрон (972), Ироқ (63) ва Саудия Арабистонида (345) ижро этилган. Қатл этилганларнинг 1380 таси ушбу давлатлар ҳисобига тўғри келмоқда.
Мавзуга оид

14:35 / 08.07.2025
Axios: Исроил Эронга эҳтимолий янги ҳужумга тайёрланмоқда

14:11 / 08.07.2025
Нетаняҳу: Фаластинликларда Ғазони тарк этиш имкони бўлиши керак

10:46 / 08.07.2025
Хоқон Фидан: Исроилнинг Ғазодаги геноциди минтақадаги ўн йиллик тараққиётни йўқ қилди

07:09 / 08.07.2025