Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО бош котиби: Мерцнинг етакчилиги Европа учун жуда муҳим
Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Германиянинг янги канцлерини «Европа бўйича ишончли дўст ва мутахассис» деб атаган бўлса, Франция президенти Эммануэл Макрон Фридрих Мерцни «француз-герман двигателини яна бир бор кучайтиришга» чақирди.

Фото: Florian Gaertner / imago-images.de / Global Look Press
Давлат раҳбарлари ва нуфузли халқаро ташкилотлар 6 май, сешанба куни Христиан-демократик иттифоқ етакчиси Фридрих Мерцни Германия канцлери лавозимига сайлангани билан табриклади.
Хусусан, НАТО бош котиби Марк Рютте X ижтимоий тармоғида Мерцга мурожаат қилиб, шундай деб ёзди: «Сизнинг етакчилигингиз биз тийиб туриш ва ҳимоя қилишга — халқларимиз хавфсизлигини таъминлашга тайёрлигимиз устида ишлаётганимизда жуда муҳим бўлади». Рютте Германиянинг янги канцлери билан ишлашни «интизорлик билан кутаётганини» айтди ва июнь ойида Гаагада бўлиб ўтиши режалаштирилган Шимолий Атлантика альянси саммитига тайёргарликни эслатди.
Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Мерцни «ишончли дўст ва Европа бўйича мутахассис» деб атади. «Биз кучлироқ ва рақобатбардош Европани яратиш учун биргаликда ҳаракат қиламиз», деди у.
Мавзуга оид

11:09
Мерц Трампнинг Украина учун қурол бўйича ташаббусини олқишлади

00:58
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди

21:58 / 14.07.2025
Йил бошидан бери урушда 100 минг россиялик аскар ҳалок бўлди — НАТО бош котиби

15:52 / 14.07.2025