АҚШ Эронга қарши янги санкцияларни эълон қилди
«Эрон ядровий дастурини кенгайтиришда давом этмоқда», деди Рубио АҚШнинг Теҳронга қарши жазо чораларини эълон қилар экан.
Қўшма Штатлар Эрон ядро дастури давом этаётганини сабаб сифатида келтириб, Теҳронга қарши янги санкцияларни эълон қилди. 12 май, душанба куни АҚШ давлат котиби Марко Рубио тегишли баёнот билан чиқди.
«Эрон ядровий дастурини кенгайтиришда давом этмоқда», деди АҚШ давлат котиби Уммонда икки давлат юқори мартабали расмийлари ўртасидаги навбатдаги музокаралар якунига етганидан бир кун ўтиб.
Рубионинг таъкидлашича, Теҳрон «икки мақсадли тадқиқот ва ишланмалар фаолиятини» олиб бормоқда. Унинг версиясига кўра, бу фаолият «ядро қуроллари ва уларни етказиб бериш тизимлари» билан боғлиқ.
Чекловлар АҚШ маълумотларига кўра, Эроннинг SPND ҳарбий тадқиқот ташкилоти билан алоқада бўлган Fuya Pars Prospective Technologists компанияси ҳамда ядровий дастур билан алоқадор бўлган уч Эрон фуқаросига тегишли.
Мавзуга оид

21:45 / 23.05.2025
Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик божлар жорий этиш режасини эълон қилди

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди

14:36 / 23.05.2025