Еврокомиссия Pfizer билан вакциналар бўйича ёзишмалар ишида ютқазди
Европа Иттифоқи суди Европа комиссиясининг фон дер Ляйеннинг Pfizer раҳбари билан кўп миллиард долларлик COVID-19 вакциналарини сотиб олиши юзасидан ёзишмаларини оммавий ахборот воситалари кўришига рухсат беришдан бош тортишини ноқонуний деб топди.

Фото: Fabian Sommer/dpa/picture alliance
Европа комиссияси Pfizer фармацевтика компанияси раҳбарияти билан Европа Иттифоқига COVID-19 вакциналарини етказиб бериш бўйича ёзишмалар ишини судда ютқазди. 14 май, чоршанба куни Европа Иттифоқи суди The New York Times газетасининг Брюсселнинг Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ва Pfizer раҳбариятининг тегишли SMS-хабарларини нашр этишдан бош тортганига қарши даъво аризасини қаноатлантирди.
Люксембург суди «Пфайзергейт» деб номланган иш бўйича ўз қарорида Европа Иттифоқининг ҳужжатларга кириш ҳуқуқига асосланди, у Европа институтларининг барча ҳужжатларини оммага эълон қилишни талаб этади. Бундан ташқари, Еврокомиссия нима учун сўралган ҳужжатлар топилмаганини ва нима учун «COVID-19 вакциналарини харид қилиш доирасида алмашилган матнли хабарларда муҳим маълумотлар йўқ деб ҳисоблаганини» «ишончли тушунтира олмади».
Шунингдек, у суд жараёни давомида ЕКнинг жавоблари фаразларга ёки ўзгарувчан ёки нотўғри маълумотларга асосланганлигини таъкидлади. Ўз навбатида, даъвогар газета фон дер Ляйен ва Pfizer бош директори Алберт Бурла ўртасидаги SMS-ёзишмалар 2021 йил январидан 2022 йил 11 майгача содир бўлганини исботлади.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

16:46 / 02.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон Хитойга дори-дармон хомашёси экспорти бўйича етакчилар қаторига кирди

17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди

21:39 / 22.04.2025
Дори воситаларининг рухсат этилган максимал нархлари қайта кўриб чиқилади

20:51 / 15.04.2025