Ўзбекистон ва Қозоғистон Хитойга дори-дармон хомашёси экспорти бўйича етакчилар қаторига кирди
Таъкидланишича, Марказий Осиёдаги қизилмия илдизи Хитой фармацевтика компаниялари орасида машҳур.

Қизилмия илдизи / Фото: iStock
Ўзбекистон ва Қозоғистон Хитойга дори-дармон хомашёси экспорти бўйича етакчилар деб топилди. Бу ҳақда «Синхуа» ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2025 йил биринчи чорагида Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районининг «Хоргос» назорат-ўтказиш пункти орқали мамлакатга анъанавий хитой тиббиёти учун 3 минг тонна хомашё олиб кирилди.
Таъкидланишича, Марказий Осиёдаги қизилмия илдизи Хитой фармацевтика компаниялари орасида машҳур. 2025 йил бошидан буён логистика компанияларидан бири ушбу хомашёдан 950 тоннадан ортиқ импорт қилди.
2025 йил март ойида Шинжонда доривор хомашё савдоси платформаси ишга туширилди, у Шинжон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида тўсиқсиз импорт ва экспорт каналларини таъминлайди.
Мавзуга оид

22:56 / 23.05.2025
Хитойлик тайконавтлар очиқ космосда 8 соатлик миссияни амалга оширди

21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи

20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади

19:02 / 22.05.2025