Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Словенияга етиб борди
Люблянадаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Шавкат Мирзиёев Словения президенти Наташа Пирс Мусарнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Люблянага борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Самолёт олдида давлат раҳбарини бош вазир ўринбосари — ташқи ишлар вазири Таня Фаён ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Йоже Пучник номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси Словения президенти Наташа Пирс Мусар билан музокаралар, мамлакат парламенти ва ҳукумати раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади, қўшма бизнес форумида иштирок этади.
Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий шерикликни ривожлантириш, саноат, фармацевтика, электротехника, «яшил» энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик ва гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Мавзуга оид

20:39 / 23.05.2025
Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини табриклади

10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин

08:00 / 23.05.2025
Ўзбекистон президенти Словенияга ташрифини якунлади

23:48 / 22.05.2025