G7 молия вазирлари Россияга санкцияларни кучайтириш билан таҳдид қилди
Саммитда Россиянинг Украинада давом этаётган тажовузкорлиги қораланди ва «можаро вақтида Россияни қўллаб-қувватловчи ҳар қандай ташкилот» Украинани қайта тиклаш бўйича шартномалардан четда қолиши таъкидланди.

Фото: Wolfgang Rattay/AFP/Getty Images
«Еттилик гуруҳи» (G7) мамлакатлари молия вазирлари 22 май, пайшанба куни қўшма баёнот чиқариб, агар Москва Украинада ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса, Россияга босимни кучайтириш, жумладан, санкцияларни кучайтириш билан таҳдид қилишди. Улар Россиянинг давом этаётган тажовузкорлигини қораладилар ва «можаро вақтида Россияни қўллаб-қувватловчи ҳар қандай ташкилот» Украинани қайта тиклаш бўйича шартномалардан четда қолишини айтишди.
«Еттилик гуруҳи» мамлакатлари молия вазирликлари раҳбарлари глобал иқтисодий сиёсатдаги ноаниқлик чўққиси аллақачон ўтиб кетгани ҳақида фикр билдирди. Улар бозорларни барқарорлаштириш ва умумий сиёсат мақсадларига эришиш учун биргаликда ҳаракат қилишларини айтишди.
Баёнотда, шунингдек, Хитой тўғридан тўғри тилга олинмаган ҳолда, айрим мамлакатларнинг «бозорга хос бўлмаган сиёсати ва амалиёти» бошқаларнинг иқтисодий хавфсизлигига таъсир қилиши қайд этилган. Ҳужжат «барча учун тенг шароитлар» яратишга чақиради, деб ёзади AFP.
Канаданинг Калгари яқинидаги Банф курортида бўлиб ўтган уч кунлик саммит якунлари бўйича G7 молия вазирларининг қўшма баёноти эълон қилинди. Канада айни пайтда АҚШ, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия ва Японияни ўз ичига олган G7'га раислик қилмоқда. Россия 2014 йилда Қрим қўшиб олинганидан кейин собиқ "катта саккизлик"дан чиқариб юборилган эди.
Мавзуга оид

21:59 / 23.05.2025
Финландия парламенти бош котиби давлатга хиёнатда гумонланмоқда

21:14 / 23.05.2025
Россия ва Украина 390 нафар асирни алмаштирди

20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади

19:13 / 23.05.2025