«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди
Италиялик мутахассис «Реал» бош мураббийи сифатидаги сўнгги ўйинни 24 май куни Испания чемпионати охирги тури доирасида «Реал Сосьедад»га қарши Мадридда ўтказади.

Фото: Getty images
Карло Анчелотти Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи лавозимини тарк этади. Тегишли баёнот клуб расмий сайтида эълон қилинди.
Италиялик мутахассис «Реал» бош мураббийи сифатидаги сўнгги ўйинни 24 май куни Испания чемпионати охирги тури доирасида «Реал Сосьедад»га қарши Мадридда ўтказади.
«Карло Анчелотти «Реал» абадий тарихининг бир қисми бўлиб қолади. Биз унга ажойиб ютуқлари ва клуб қадриятларининг бенуқсон тимсоли учун миннатдорчилик билдирамиз», деди клуб президенти Флорентино Перес.
65 ёшли Анчелотти 2021 йилдан буён «Реал»ни бошқармоқда, бунгача клубда 2013 йилдан 2015 йилгача ишлаган. Унинг раҳбарлигида жамоа уч марта Чемпионлар Лигаси, икки марта Испания чемпиони бўлган, шунингдек, бошқа кўплаб совринларни қўлга киритган, жумладан, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва УЕФА Суперкубогини. У 15 та соврин билан «Реал» тарихидаги энг муваффақиятли мураббий ҳисобланади.
Аввалроқ, Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) Анчелотти миллий жамоага бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилган эди.
Олдинроқ, оммавий ахборот воситалари испаниялик Хаби Алонсо «Реал»нинг янги бош мураббийи бўлиши ҳақида ёзган эди.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
Москвада ОМОН мигрантларга куч ишлатди. Ўзбекистон ТИВ ва Миграция агентлиги вазиятни ўрганмоқда
Ўзбекистон | 19:46
-
Бу йилги май ойи Ўзбекистон метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиғи бўлди — «Ўзгидромет»
Ўзбекистон | 19:19
-
Ҳиндистонда ҳаракатдаги поезддан тушиб кетган 6 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 19:08
Мавзуга оид

11:37 / 29.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?

09:45 / 25.05.2025
«Бернабеу» Модрич ва Анчелотти билан хайрлашди. «Реал» фанатлари кўз ёшларини тия олмади

19:12 / 18.05.2025
«Чўксанг каттароқ денгизда чўк». Гулернинг онаси, Мадриддаги саргузаштлари ва зилзиладан омон қолган мухлиси ҳақидаги ҳикояси

20:37 / 12.05.2025