Эронлик режиссёр филми Канн кинофестивали бош мукофотини қўлга киритди
78-Канн фестивали якунланди. Жафар Панаҳи томонидан суратга олинган «Оддий тасодиф» картинаси «Олтин пальма япроғи»ни қўлга киритди.

Фото: Reuters
78-Канн фестивалининг «Олтин пальма япроғи» эронлик режиссёр Жафар Панаҳи томонидан суратга олинган «Оддий тасодиф» филмига насиб этди. Бу ҳақда кинофестивалнинг ёпилиш маросимида эълон қилинди.
Канн кинофестивали доирасидаги иккинчи энг нуфузли мукофот (Гран-при) даниялик режиссёр Йоаким Триернинг «Ҳассос қадрият» номли филмига топширилди.
Энг яхши режиссура учун мукофотга эса бразилиялик режиссёр Клебер Мендонса Фило «Махфий агент» филми билан сазовор бўлди. Энг яхши сценарий мукофоти Франция—Белгия филми — «Ёш оналар» учун Жан-Пер ва Люк Дарденнларга берилди.
«Махфий агент» фильмидаги бош роли учун бразилиялик актёр Вагнер Моура энг яхши актёр деб топилди. Энг яхши аёл роли мукофоти эса «Сингил» филмида рол ижро этган актриса Надя Меллитига насиб этди. Филм режиссёри — Афсиа Ерзи.
Ҳайъат мукофоти француз режиссёри Оливер Лаше суратга олган «Сират» ҳамда немис режиссёри Маша Шилинскийнинг «Қулаш овози» фильмларига берилди.
Жорий йилда Канн фестивалида жами 22 та картина иштирок этди.
Жафар Панаҳининг «Оддий тасодиф» картинаси — қурбонлар ва жаллодлар ўртасидаги муносабатлар ҳақида ҳикоя қилади. Эронлик кинематограф бир неча йилдан бери ўз ватанида таъқибда.
Аввалроқ Франция жанубида юз берган блэкаут Канн фестивали ишига таъсир кўрсатгани тўғрисида хабар берилганди. Электр энергияси таъминотининг узилиши фестивалнинг ёпилиш маросимини ўтказишга халақит бермади — тадбир ташкил этилган Фестиваллар саройи «мустақил энергия таъминоти»дан фойдаланган.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Бўрижарда чўкаётган қизчаларни қутқариб ҳалок бўлган Абдуманноп Самиқов мукофотланди
Ўзбекистон | 16:45
-
АҚШ Суриядаги хорижлик жангариларни армия таркибига киритиш режасини маъқуллади
Жаҳон | 16:45
-
Аббос Файзуллаев Россиядаги илк совринини қўлга киритди
Спорт | 16:24
Мавзуга оид

00:00 / 12.08.2020
Канн шаҳрида отишма ҳақида тарқалган ёлғон хабар сабабли 44 киши жабрланди

17:50 / 08.05.2018
71-Халқаро Канн кинофестивалига старт берилмоқда

19:43 / 12.02.2018
Тарихда илк бор “Канн” Халқаро кинофестивалида Ўзбекистон павильони ташкил этилади

00:53 / 29.05.2017