Бундесвер: Келгуси йилларда ҳаво мудофаасини такомиллаштириш - устувор вазифа
Германия қуролли кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида жанговар тайёргарлигини ошириш ниятида — бу 2030 йилгача «биринчи устувор вазифа», деб ёзади Reuters Бундесвер раҳбарининг буйруғига таяниб.

Фото: Thomas Frey/dpa/picture-alliance
Германия Қуролли кучлари (Бундесвер) Бундесвер бош инспектори, генерал Карстен Бройер томонидан имзоланган ҳужжатга кўра, жорий ўн йилликнинг охирига келиб ҳаво мудофааси соҳасида жанговар тайёргарлигини ошириши керак. Бу ҳақда 25 май, якшанба куни директива билан танишган Reuters агентлиги хабар берди.
Бройер ҳаво таҳдидларига қарши мудофаани кучайтиришни «биринчи устувор вазифа» деб атайди. Асосий вазифалар қаторига ракетага қарши мудофаа комплекси, шунингдек, қисқа ва ўрта масофага мўлжалланган ҳаво мудофааси киради. Ҳужжатда дрон ҳужумларидан ҳимояланишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланган.
Politico хабарига кўра, Бундесвер раҳбари, шунингдек, душман чизиғи орқасида «аниқ зарбалар бериш имконияти яратилганини» ҳам эълон қилди. Гап 500 километрдан ортиқ масофани босиб ўтадиган қурол ҳақида кетмоқда — бу Германияда фойдаланиладиган TAURUS қанотли ракеталаридан кўпроқ.
Бундесвер, шунингдек, кўпроқ ўқ-дорилар ва ҳужумкор дронларни сотиб олишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид

15:50 / 29.05.2025
Германияда уч нафар россиялик жосусга айблов эълон қилинди

15:05 / 29.05.2025
Германия: Киев билан биргаликда қурол ишлаб чиқариш тез орада бошланади

13:12 / 29.05.2025
Германияда ҳамшира сифатида ишлаш учун номзодлар қабул қилинмоқда

09:50 / 29.05.2025