Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
Тошкентда шаҳар Адлия бошқармаси алоқа оператори, Қашқадарёда эса Миллий Гвардиянинг Қўриқлаш бошқармаси Қарши шаҳар бўлими ходими тезкор тадбирда ушланди. Улар ички ишлар органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олган.

Фото: ДХХ
Ҳудудларда пул эвазига ИИБга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди.
Тошкент шаҳар Адлия бошқармасида оддий алоқа оператори лавозимида ишлаб келган, 1992 йил Урганч шаҳрида туғилган шахс Хонқа туманида истиқомат қилувчи фуқарони ўзининг мансабдор яқин танишлари орқали ички ишлар органларига мўмай пул эвазига осон ишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Қолаверса, бу шахс лавозимларнинг мавқеи ва мансабига қараб ўзича нарх ҳам белгилаб олган: оддий аскарлар таркибидаги лавозимларга киритиб қўйиш учун 1 500 АҚШ доллари, офицерлар таркибидаги лавозимларга ишга қабул қилиш учун эса 2 000 АҚШ доллари талаб қилган.
ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда адлия ходими воситачи орқали 1 900 АҚШ доллари ва 1 млн 295 минг сўм олган вақтида ушланган.
Қашқадарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса Миллий Гвардиянинг Қўриқлаш бошқармаси Қарши шаҳар бўлими ходими қўлга олинган. У Косон туманида яшовчи бир фуқарони ўзининг мансабдор танишлари орқали вилоят ИИБга ишга киритиб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ доллари олган.
Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади

07:40 / 21.05.2025