Швейцария 71 та Leopard танкининг Германияга сотилишига рухсат берди
Ушбу танклар RUAG MRO компаниясига тегишли. Шартномага кўра, бу танклар Украинага қайта экспорт қилинмаслиги керак.

Фото: Getty images
Швейцария Иқтисодиёт вазирлиги (EAER) Германияга 71 та Leopard 1 А5 танкини Украинага қайта экспорт қилмаслик шарти билан сотишга рухсат берди. Бу ҳақда конфедерациянинг федерал кенгаши пресс-релизида сўз боради.
Танклар Италияда сақланаётган ва Швейцариянинг RUAG MRO қуролсозлик концерни бўлинмасига тегишли техникалар ҳисобидан етказилади. Умумий ҳисобда компанияда 2016 йили Италия Мудофаа вазирлигидан сотиб олинган 96 та танк мавжуд. 25 та зирҳли машинага эгалик ҳуқуқи ҳозирга қадар баҳсли бўлиб қолмоқда. 2023 йил 28 июнда Швейцария ҳукумати ушбу танкларни Украинага юбориш мақсадида Германияга сотишни тақиқлаган эди.
Шундан кейин RUAG MRO мазкур танкларни сотишга рухсат олиш учун ариза берган. Эҳтимолий харидорлар қаторида Германияда жойлашган компания ҳам бор эди. Шартномада машиналарни Украинага ҳар қандай шароитда бериш истисно қилинган. Натижада Иқтисодиёт вазирлиги RUAG MRO компанияси Италияда жойлашган ўз танкларини Германия компаниясига сотиши учун рухсат шарт эмас деган қарорни чиқарди.
«Томонларнинг танклар, бутловчи қисмлар ва жиҳозларни Украинага топширмаслик бўйича шартномавий кафолатларини инобатга олган ҳолда, режалаштирилган савдо ҳарбий техника етказиб беришга қўйилган эмбарго талабларига зид эмас», — дея аниқлик киритади вазирлик.
2024 йил декабрда Германия Мудофаа вазирлиги 650 миллион евролик ҳарбий ёрдам пакети доирасида Украинага IRIS-T ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, дронлар ва Leopard-1 танкларини етказиб беришини эълон қилганди. Bild маълумотларига кўра, Германия Украинада 2,5 минг километргача уча оладиган ракеталар ишлаб чиқаришни молиялаштириши мумкин.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади
Спорт | 23:38 / 05.06.2025
-
Россияда инглиз тилидан IELTS имтиҳонини топширганларни қамаш бошланади
Жаҳон | 23:27 / 05.06.2025
-
«Илондан жуда ҳафсалам пир бўлди» — Трамп солиқ имтиёзларига оид қонун лойиҳасини танқид қилган Маск ҳақида
Жаҳон | 23:20 / 05.06.2025
-
Швеция қамоқхоналарда жой етишмаётгани сабаб маҳбусларни Эстонияга юборади
Жаҳон | 23:16 / 05.06.2025
Мавзуга оид

12:36 / 05.06.2025
Германия бошпана беришни рад этиш тартибини соддалаштиряпти

11:45 / 04.06.2025
Германияда 33 ёшли шахс Суриядаги жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

20:13 / 03.06.2025
Германияда Иккинчи жаҳон урушига тегишли учта бомба сабаб 20 минг киши эвакуация қилинади

23:06 / 01.06.2025