Жамият | 23:20 / 09.06.2025
2136
1 дақиқада ўқилади

Қибрай туманидаги кўприклардан бирида автомобил ҳаракати тўлиқ чекланди

Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган кўрик натижасида, Бўзсув канали устидан ўтган кўприк фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келгани аниқланди.

Фото: ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудидаги маҳаллий аҳамиятга эга кўприклардан бирида транспорт воситалари ҳаракати чекланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Йўл ҳаракатли хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Бўриота қишлоғи—Қодирия ГЭС—Ғишт корхонаси автомобил йўлининг 3-километрида жойлашган кўприк тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган кўрик натижасида фойдаланиш учун яроқсиз ҳолга келгани маълум бўлган. Бўзсув канали устидан ўтган ушбу кўприк 1977 йилда қурилган.

Шу сабабли тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда ушбу кўприкда транспорт воситаларнинг ҳаракати тўлиқ чекланган. Шунингдек, тегишли йўл белгилари ва тўсиқлар ўрнатилган.

«Мавжуд ҳолатни инобатга олиб, ҳайдовчилардан айланма йўллар орқали ҳаракатланишларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга оид