Жамият | 22:20 / 13.06.2025
3598
1 дақиқада ўқилади

Андижонда темирйўл цистернасига чиққан эркакни ток урди

Жабрланувчи шифохонага ётқизилди.

Фото: Видеодан кадр

Андижон вилоятидаги Пойтуғ бекатида 10 июнь куни темирйўлдаги цистернага чиққан эркакни ток урди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар берди.

Қайд қилинишича, эркак станция ҳудудига кириб, бўш турган цистернага чиқиб олган. У контакт тармоғидаги кучланиш таъсирига тушиб, ток уриб, ерга йиқилган.

Станция навбатчи ходими тез тиббий ёрдам бригадасини чақирган. Жабрланувчига зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, тиббиёт муассасасига олиб борилган.

«Ўзбекистон темир йўллари» темирйўл ва инфратузилма яқинида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш кераклигини эслатди.

«Темирйўл инфратузилмаси объектларига ўзбошимчалик билан кириш ҳаёт ва соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради», дейилади хабарда.

Мавзуга оид