Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия армияси Запорижжяга дронлар билан зарба берди
Россия 14 июнга ўтар кечаси Запорижжяга камида бешта зарба берди, деб хабар қилди Украина расмийлари. Шаҳарда ёнғинлар бошланди.

Фото: AP
Россия қўшинлари 14 июн, шанбага ўтар кечаси Украинанинг Запорижжя шаҳрига учувчисиз учоқлар билан зарба берди. Бу ҳақда Запорижжя вилояти ҳарбий маъмурияти (ОҲМ) раҳбари Иван Федоров маълум қилди. Унга кўра, Россия шаҳарга камида беш марта зарба берган.
«Автомобиллар ва фуқаролик инфратузилмаси зарар кўрди. Ёнғинлар бошланди. Ҳужум содир бўлган жойларда фавқулодда хизматлар ишламоқда», — деб ёзади Федоров. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.
13 июн куни кечқурун Запорижжя ОҲМ раҳбари Запорижжяда ҳаво ҳужуми ҳақида сигнал эълон қилди ва Россия томонидан бошқариладиган ҳаво бомбаларидан фойдаланиш таҳдиди ҳақида хабар берди.
Мавзуга оид

20:09
Россияда жиноятчи мигрантларнинг қариндошларини жазолаш таклиф қилинди

19:11
Украинадаги урушда Россия томонида қатнашган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

18:51
«Крокус» теракти ижрочилари айбига иқрор бўлди ва пушаймонлигини билдирди

11:48