Жаҳон | 18:53 / 17.06.2025
7831
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон президенти Хитойга 1,5 минг бош сайғоқ совға қилди

Сайғоқлар популяцияси кўпайиши учун Хитойнинг ғарбий қисмига қўйиб юборилади.

Фото: Wikimedia

Қозоғистон Хитойга 1,5 минг бош сайғоқ совға қилади. Бу ҳақда президент Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди, деб ёзди «Закон».

«Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев қўшни давлатдаги популяциясини тиклаш мақсадида Хитойнинг ғарбий қисмига қўйиб юбориш учун Хитой ҳукуматига 1,5 минг бош сайғоқни совға қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ўз навбатида, Хитой раиси Си Жинпинг сайғоқлар популяциясини қайта тиклаш бўйича қабул қилинган қарори учун Қосим-Жўмарт Тўқаевга миннатдорчилик билдирди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Қозоғистонда сайғоқлар популяцияси ҳаддан зиёд кўпайгани, маҳаллий фермерлар бундан азият чекаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу йил сайғоқлар сони 5 миллиондан ошиши кутилмоқда.

Сайғоқлар ҳатто Россия ҳудудларига кўчиб ўтиб, экинлар, яйловлар, пичанзорларни пайҳон қилаётгани туфайли, россиялик фермерлар президент Владимир Путиндан ёрдам сўраган эди.

Мавзуга оид