Ўзбекистон | 14:45 / 18.06.2025
1505
2 дақиқада ўқилади

Айрим товарларни божсиз олиб кириш нормалари ўзгартирилди

Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловасига ўзгартиришлар киритилди, улар кейинги ойдан эътиборан кучга киради.

Хусусан, шахсий эҳтиёж учун олиб кирилаётган товарлар қиймати камайтирилди:

  • халқаро аэропортлар орқали – 2000 АҚШ долларидан 1000 АҚШ долларигача;
  • темирйўл ва дарё божхона чегаралари орқали – 1000 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларигача.

Қиймати 2000 доллардан ошмайдиган 65 грамм заргарлик буюмларини олиб кириш бўйича амалдаги чекловлар бекор қилинди.

Олиб кирилаётган товарлар ҳажми бўйича чекловлар аниқлаштирилди:

  • атир ва ифор таратувчи сувлар – 3 дона (лекин 300 млдан ошмаган);
  • тамаки маҳсулотлари: амалдаги қоидалар бўйича 10 қути ўрнига чеклов киритилади: 200 дона сигарет, 5 дона сигара ва тамаки – 100 гр.

Бундан ташқари, киритилган қўшимчага  асосан божсиз олиб кириш нормалари қўлланмайди, агар товарларни нотижорат мақсадларда олиб кираётган шахс хорижий давлат ҳудудида:

– темирйўл, дарё ва автомобил ўтказиш пунктлари орқали 2 календар кундан кам муддат бўлган;
– халқаро аэропортлар орқали 3 календар кундан кам муддат бўлган;
– бир календар ой давомида уч ва ундан ортиқ маротаба бўлганда.

Мавзуга оид