Кўплаб автобус бекати талабга жавоб бермайди – Рақобат қўмитаси
Рақобат қўмитаси Ўзбекистон бўйлаб 2800 та автобус бекатларини танланма усулида текширди. Уларнинг кўпчилигида кутиш залларида электр ёритгичлар йўқлиги, ногиронлар учун махсус кўтарма пандуслар ўрнатилмагани, йўловчилар иссиқ ва совуқ ҳаводан ҳимояланмагани аниқланди.
Республика бўйлаб ўрганиш ишлари давомида 2800 дан ортиқ автобус бекатида қатор камчиликлар аниқланди, дея хабар берди Рақобат қўмитаси.
Қайд этилишича, қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан танланма усулида 2800 тадан ортиқ бекат фаолияти ўрганиб чиқилган. Ўрганишларда белгиланган нормаларга номувофиқ фаолият кўрсатаётган баъзи бекатларда қуйидаги камчиликлар аниқланган:
- 286 та ҳолатда кутиш залларининг учта томони махсус тўсиқлар билан ёпилмагани сабабли йўловчилар иссиқ ва совуқ ҳаводан ҳимояланмаган;
- 210 та ҳолатда кутиш залларида савдо шохобчалари жойлаштирилган;
- 387 та ҳолатда ногиронлар учун махсус кўтарма пандуслар мавжуд эмас;
- 412 та ҳолатда кутиш залларида электр ёритгичлар ўрнатилмаган;
- 57 та ҳолатда ёмғир, қор ва шамолли кунларда йўловчилар учун павильон мавжуд эмас;
- 156 та ҳолатда бекат номи ёзилган кўрсаткич қўйилмаган;
- 255 та ҳолатда йўналишнинг тартиб рақами мавжуд эмас.
Қўмита аниқлаган камчиликларни бартараф этиш учун Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликларига тегишли кўрсатмалар юборган.
Мавзуга оид

14:00 / 18.06.2025
Айрим дорихоналар 2,6 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланди

11:41 / 11.06.2025
Рақобат қўмитаси Beeline компаниясига абонент тўлови масаласида кўрсатма берди

11:23 / 09.06.2025
«Бадавлат аёл» лойиҳаси. Иштирокчилар жиддий муаммоларга дуч келишган

14:46 / 19.05.2025