Жаҳон | 14:16 / 19.06.2025
2929
1 дақиқада ўқилади

Германия ТИВ раҳбари Эрон билан уруш кенгайиши хавфи ҳақида огоҳлантирди

Агар эътибор фақат Исроил ва Эрон ўртасидаги можарони ҳарбий йўл билан ҳал этишга қаратилса, бошқа мамлакатларнинг можарога тортилиш хавфи кескин ортади, деди Йохан Вадефул иорданиялик ҳамкасби билан учрашувда.

Фото: Katharina Kausche/dpa/picture alliance

АҚШнинг Исроил ва Эрон ўртасидаги можарога аралашуви мумкинлиги ҳақидаги тахминлар фонида Германия ташқи ишлар вазири Йохан Вадефул урушнинг бошқа мамлакатларга ҳам тарқалиши хавфидан огоҳлантирди. «Ҳозир давом этаётган ҳарбий зарбалар диққатни фақат ҳарбий ечимга қаратиш хавфини туғдирмоқда», деди у 18 июн, чоршанба куни Берлинда иорданиялик ҳамкасби Айман ал-Сафадий билан учрашувда.

Унинг сўзларига кўра, бу бошқа давлатларни можарога жалб қилиш хавфини кескин оширади. Журналистларнинг Вадефул Исроилнинг Эронга қарши олиб бораётган ҳарбий операциясига АҚШнинг эҳтимолий киришини қўллаб-қувватлайдими, деган саволига у бундай қадамга қарши эканини айтди.

Германия вазири, шунингдек, АҚШ Давлат департаменти раҳбари Марко Рубио Исроил амалиёти бошидаёқ ўз мамлакатининг аралашувини истисно этганини ҳам эслатди. Шу билан бирга, Эрон Америка объектларига ҳужум қилган тақдирда, «албатта, ҳарбий жавоб бўлади», деди Вадефул.

Мавзуга оид