Жамият | 17:57 / 21.06.2025
1883
1 дақиқада ўқилади

Ўртачирчиқда ҳожатхонага тушиб кетган болани қутқарган йигит тақдирланди

Йигит болани бир неча сония ичида қутқариб олиб, ҳаётини сақлаб қолган.

Фото: ФВБ

Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида ҳожатхонага тушиб кетган болани қутқарган йигит тақдирланди.

ФВБ хабарига кўра, 17 июн куни «Бунёдкор» маҳалласи, Иззат кўчасидаги уйларнинг бирида яшовчи аёл фарзанди ҳожатхонага тушиб кетганини кўриб, баланд овозда ёрдамга чақирган. Буни эшитган қўшни йигит дарҳол ёрдамга келиб, болани бир неча сония ичида қутқариб олиб, ҳаётини сақлаб қолган. Унинг исми-шарифи хабарда келтирилмаган.

Тошкент вилояти ФВБ раҳбарияти инсон ҳаётини сақлаб қолган фуқарога миннатдорлик билдириб, ташаккурнома ва эсдалик совғасини топширди.

Мавзуга оид