Туркия етакчиси Арманистон бош вазири билан тарихий учрашув ўтказди
Пашинян Эрдўғаннинг таклифига биноан Истанбулга ташриф буюрди. Тарихий учрашув Исроил ва Эрон ўртасида иккинчи ҳафтадан бери давом этаётган ўзаро ҳужумлар фонида бўлиб ўтди.

Фото: Mustafa Kamaci/TUR Presidency/Anadolu Agency/IMAGO
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан учрашди. Бу ҳақда 20 июн, жума куни Туркия давлати раҳбарининг алоқа бўлими X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Арманистон парламенти спикери Ален Симонян воқеани тарихий деб атади ва бу «Арманистон раҳбарининг Туркияга бундай даражадаги биринчи ташрифи» эканини таъкидлади. 2023 йилда ҳам Пашинян Туркияга ташриф буюрган — у Анқарага Эрдўғаннинг инаугурацияси учун келган. Ереванга кўра, бу сафар Арманистон дипломатик алоқага эга бўлмаган Туркия билан муносабатларни нормаллаштириш учун ҳам, Боку билан зиддиятни ҳал қилиш учун ҳам зарур бўлган.
Пашинян Истанбулга Эрдўғаннинг таклифига биноан келди, деб хабар беради AFP.
Долмабаҳче саройидаги учрашувда Туркия президенти Исроил ва Эроннинг ўзаро ҳужумлари фонида Яқин Шарқдаги хавфларни камайтириш мақсадида бошқа етакчилар билан алоқаларга ҳам ишора қилди. Эрон Туркия ва Арманистон билан чегарадош. Анқара нафақат Кавказда, балки бутун минтақада барқарорликни ўрнатиш учун барча дипломатик воситалардан фойдаланади, дея Туркия президентининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Anadolu агентлиги.
Эрдўған Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги музокаралар чоғида эришилган консенсуснинг муҳимлигини таъкидлади. Истанбулдаги учрашув иштирокчилари Жанубий Кавказдаги тинчлик жараёни масаласига ҳам тўхталди.
Мавзуга оид

14:09 / 16.06.2025
Эрдўған: Исроил Ғазодаги геноциддан эътиборни чалғитмоқчи

18:58 / 13.06.2025
Арманистонда собиқ бош вазир Овик Абрамян қўлга олинди

20:11 / 31.05.2025
Эрдўған Путин ва Зеленскийни тўғридан тўғри музокараларга чақирмоқда

16:21 / 22.05.2025