Жамият | 12:21
1066
1 дақиқада ўқилади

Хорижда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар аниқланди

Ўзбекистонлик вояга етмаган ака-ука хорижда қаровсиз қолдирилгани аниқланди.

Фото: Видеодан кадр

Ўз ота-онаси томонидан чет элда қаровсиз қолдирилган ака-укалар аниқланиб, Ўзбекистонга қайтарилди. Ватанга қайтган болалар Бухоро тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан назоратга олинди.

Марказнинг ҳуқуқий масалалар бўйича эксперт-маслаҳатчиси томонидан оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва алимент ундириш юзасидан фуқаролик судига даъво аризаси киритилди.

Болалар Пешку туманидаги Оилавий болалар уйига жойлаштирилди. Уларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш ва ижтимоий мослашувини кучайтириш мақсадида қўшимча фан тўгаракларига жалб қилинди.

Мавзуга оид