Жаҳон | 00:06
3366
2 дақиқада ўқилади

Покистон Трампни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатмоқчи

Ташаббус Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сўнгги зиддиятни ҳал қилишда Трампнинг «дипломатик аралашуви» ва «асосий роли» билан боғлиқ.

Фото: Ken Cedeno/Reuters

Покистон ҳукумати АҚШ президенти Доналд Трампни 2026 йилги тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод қилиб кўрсатиш ҳақидаги қарорини эълон қилди. Бу ҳақда ҳукуматнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган расмий баёнотда айтилган.

Таъкидланишича, ташаббус Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сўнгги кескинлашув вақтида Трампнинг «ҳал қилувчи дипломатик аралашуви» ва «асосий роли» билан боғлиқ.

Исломобод фикрига кўра, айнан Америка президентининг «стратегик узоқни кўра билиши ва ажойиб давлат арбоби» экани туфайли икки ядровий давлат ўртасидаги зиддиятни пасайтириш, ўт очишни тўхтатишга эришиш ва оқибати минтақада ва ундан ташқарида миллионлаб одамлар учун ҳалокатли бўлиши кутилган кескинлашувнинг олдини олиш имконини берди.

«Ушбу аралашув Трампнинг ҳақиқий тинчликпарвар ва низоларни дипломатия йўли билан ҳал этиш тарафдори сифатидаги ролини яққол намойиш этади», дейилади баёнотда.

Шунингдек, Трампнинг саъй-ҳаракатлари минтақавий ва глобал барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишда давом этишига умид билдирилган, айниқса Яқин Шарқдаги чўзилган инқирозлар, жумладан Ғазодаги гуманитар фалокат ва Эрон атрофидаги вазият фонида.

Мавзуга оид