Жаҳон | 07:44
6937
1 дақиқада ўқилади

Эрон: Исроил ҳужумларида 606 киши ҳалок бўлди, 5332 киши жароҳат олди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Заферкендининг таъкидлашича, Исроил Эронга тажовузни бошлаган 13 июндан бери энг даҳшатли ҳужумлар охирги 24 соат ичида амалга оширилган.

Фото: Anadolu Agency

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ҳужумларида 606 киши ҳалок бўлган, 5332 киши жароҳатланганини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазири Муҳаммад Риза Заферкенди пойтахт Теҳронда бўлиб ўтган Соғлиқни сақлаш вазирлиги инқироз маркази йиғилишида нутқ сўзлади.

Заферкенди Исроилнинг Эронга қарши тажовузи бошланган 13 июндан буён энг оғир ҳужумлар охирги 24 соат ичида амалга оширилганини айтди.

«Сўнгги ҳужум чоғида 107 киши ҳалок бўлди, 1342 нафар тинч аҳоли яраланди», деди у.

Мавзуга оид