Трамп Россияга қарши янги санкциялар жорий қилишга тайёр эмас – Рубио
Европалик ҳамкорлар Оқ уйга босим ўтказаётган ва бу қарорга ундаётган бўлса-да, Қўшма Штатлар ҳали бу қадамни қўймайди.

Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Россияга қарши янги санкцияларни жорий қилишга ҳозирча тайёр эмас. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио НАТО саммитида айтиб ўтди.
«Агар биз бу ерда ҳамма хоҳлаётган нарсани қилсак, яъни уларни янада кўпроқ санкциялар билан яксон қилсак, эҳтимол улар билан ўт очишни тўхтатиш ҳақида гаплашиш имкониятидан маҳрум бўламиз», деб таъкидлади Рубио.
Украина президенти Владимир Зеленский ва бир қатор Европа етакчилари Владимир Путин АҚШ тинчлик ташаббусларини яна бир бор рад этганидан сўнг, янги санкциялар жорий этилишини таъкидлади. Бироқ, Вашингтон бироз дипломатик мослашувчанликни қолдиришни афзал кўради.
Рубио қўшимча қилдики, Трамп янги санкциялар мақсадга мувофиқ бўладиган «қулай вақт ва ўринни билади». Аммо у огоҳлантирди: «Бу содир бўлганда, Россия билан музокаралар ойнаси ёпилишини англатади».
Америка томонининг фикрича, Москва музокаралар столида эришиб бўлмайдиган ҳарбий муваффақиятларга умид қилишда давом этмоқда.
«Биз ишонамизки, улар учун бунга эришиш улар ўйлагандан кўра қийинроқ бўлади», деди Рубио.
Доналд Трамп маъмурияти Россияга нисбатан санкцияларни кучайтириш масаласида эҳтиёткорликни намойиш этмоқда. Киев ва Европанинг муҳим пойтахтлари қўнғироқларига қарамай, Вашингтон зудлик билан қаттиқроқ чоралар кўришдан бош тортмоқда. Яқинда АҚШ Сенати Россияга қарши жиддий санкцияларни кечиктирди.
Мавзуга оид

23:51 / 25.06.2025
Отаси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган 4 ёшли қиз Россиядаги онасига қайтарилди

22:45 / 25.06.2025
Трамп Украинадаги вазият назоратдан чиқиб кетганини маълум қилди

21:17 / 25.06.2025
Фарзандини мактабга юбормаётган мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш таклиф этилди

20:59 / 25.06.2025