Ўзбекистон | 17:38 / 28.06.2025
1198
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways 1 июлдан Исроилга парвозларни тиклайди

Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналишидаги рейслар одатдаги тартибда амалга оширилади.

Фото: Uzbekistan Airways

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 1 июлдан Исроилга парвозларни қайта тиклайди.

«2025 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналишидаги рейслар одатдаги тартибда амалга оширилади», дейилади компаниянинг баёнотида.

Аввалроқ, Исроилнинг Тел-Авив шаҳри халқаро аэропортида ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича жорий этилган чекловлар сабабли, Uzbekistan Airways 2025 йил 16 июндан 30 июнгача Тошкент–Тел-Авив–Тошкент йўналишидаги рейсларни вақтинча тўхтатган эди.

Шунингдек, Исроил-Эрон зиддиятининг кучайиши ортидан Исроил Давлати билан авиақатновлар вақтинча тўхтатилгани ҳақида Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ҳам хабар берган эди.

Мавзуга оид