Россия дронлари Одессани, Украина Брянскдаги арсенални ўққа тутди
Одессада Россия дронлари ҳужуми оқибатида эр-хотин ҳалок бўлиб, 17 киши яраланган.

Фото: Tim Melnikov
Украина
Россия қўшинлари 28 июнга ўтар кечаси Одессага дронлар билан ҳужум қилди. Дрон урилиши оқибатида 21 қаватли уйнинг бир неча қаватидаги квартираларда ёнғин чиққан. Оилавий жуфтлик ҳалок бўлган. Қутқарувчилар ёниб кетган квартиралардан биридан уларнинг жасадларини олиб чиққан. «Суспилне»нинг ёзишича қурбонлар Михайловский лицейи ўқитувчиси Катерина Борсинская ва унинг турмуш ўртоғи Валентин.
Одесса области прокуратураси маълум қилишича, Россия дронлари ҳужуми оқибатида хусусий уйдаги хўжалик бинолари, маъмурий бино, хусусий корхонанинг омборхоналари, ишламаётган ёқилғи қуйиш шохобчаси биноси ва автомобилларга ҳам зарар етган. Прокуратура маълумотларига кўра, 17 киши, жумладан уч, етти ва 14 ёшли болалар жабрланган.
Россия
Украина мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармаси дронлар Брянскдаги арсеналга ҳужум қилганини маълум қилди
Украина дронлари 28 июн куни эрталаб Брянскдаги ҳарбий объектларга зарба берди, деб ёзади «Украинская правда» мамлакат мудофаа вазирлиги бош разведка бошқармасидаги манбаларига таяниб.
Бошқарма маълумотларига кўра, дронлар Россия мудофаа вазирлиги Бош ракета-артиллерия бошқармасининг 120-арсенал объектларига зарба берган. Зарар кўлами аниқлаштирилмоқда.
Брянскдаги нашрларда шаҳардаги портлашлар ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Брянск области раҳбари Александр Богомаз 28 июн куни ўз телеграм-каналида регион ҳудудида «топилган ва йўқ қилинган» дронлар ҳақида учта хабар эълон қилган. Богомазнинг постларидан маълум бўлишича, Брянск области устида жами 11 та дрон уриб туширилган. Ққурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқлиги айтилган.
Қримдаги Россия ҳарбий аэродроми ҳудудида ёнғинлар қайд этилди. УХХ дронлар ҳужуми муваффақиятли бўлганини маълум қилган
Украина Хавфсизлик хизмати 28 июнга ўтар кечаси Қримдаги Кировский ҳарбий аэродромига зарба берди. УХХ хабарида таъкидланишича, учта вертолёт – Ми-8, Ми-26 ва Ми-28 ҳамда «Панцир-С1» зенит ракета-тўп комплексини йўқ қилишга муваффақ бўлинган.
«Кримский ветер» телеграм-канали обуначилари ва сунъий йўлдошдан олинган суратларга таяниб, аэродром ҳудудида ёнғинлар қайд этилганини маълум қилди.
Россия мудофаа вазирлиги 28 июнга ўтар кечаси Қрим ҳудуди устида тўққизта дрон уриб туширилганини маълум қилди. Россия ҳарбий идораси Кировскийга берилган зарба ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.
Мавзуга оид

21:14
«Отахон» Трамп учун саммит. НАТО давлатлари нимага келишиб олди ва бу Украина учун нимани англатади?

20:09
Зеленский Украинанинг Оттава конвенциясидан чиқишни маъқуллади

16:21
Украинада урушдан кейин сайловлар ўтказиш бўйича махсус қонун лойиҳаси тайёрланмоқда

16:00