Жамият | 10:39 / 02.07.2025
3264
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда электромобил ёниб кетиши оқибатида бир киши жароҳат олди

Ёнғин оқибатида бир фуқаро куйиш тан жароҳати олиш натижасида шифохонага ётқизилган.

Фото: ФВБ

2 июл куни соат 04:07 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани, Дўстлик-2 даҳаси 13-уй орқасида электромобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 04:13 да етиб бориб, ёнғин соат 04:25 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида бир фуқаро куйиш тан жароҳати олиш натижасида шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид