HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди
200 МП ултра-тиниқ AI камера ва AI функциялари билан мобил фотосурат санъатини янги босқичга олиб чиқади.

Фото: HONOR
Глобал технология бренди HONOR бугун янги HONOR N рақамли серияларининг кейинги авлоди HONOR 400 сериясининг тақдимотини эълон қилди. Ушбу серия илғор 200МП Ултра-тиниқ AI камера, кўп функцияли AI таҳрирлаш воситалари, кучли 6000 мА·соатли кремний-карбон батарея ва 5000 нит ёрқинликка эга замонавий дисплей билан жиҳозланган бўлиб, доимий алоқада бўладиган янги авлодга ҳар куни илҳом олиш имконини беради.
Кучли ва кўп қиррали AI функцияларга бой камера
Фойдаланувчиларга ажойиб суратга олиш тажрибасини тақдим этиш мақсадида HONOR 400 инқилобий 200МП Ултра-тиниқ AI камера тизими билан жиҳозланган. Асосий 200МП AI камера 1/1.4 дюймли катта сенсор, ф/1.9 диафрагма ва OIS+ EIS иккиталик барқарорлаштириш тизимига эга бўлиб, ҳатто кам ёруғликда ҳам юқори аниқликни таъминлайди. 12МП 112° ултра-кенг ва макро камера кенг манзараларни суратга олади, 50МП селфи портрет камераси эса ф/2.0 диафрагма ва илғор портрет алгоритми орқали профессионал даражадаги, ёрқин ва жонли селфиларни тақдим этади. HONOR 400 сериясининг фотография имкониятлари такомиллашган AI HONOR Image Engine тизими билан кучайтирилган бўлиб, мобил фотографияни янги босқичга олиб чиқадиган сунъий интеллект инновацияларини таклиф этади. HONOR 400 саноатдаги биринчи асосий камера билан 30 баробаргача яқинлаштира оладиган телефото суратга олиш имкониятига эга смартфон ҳисобланади. AI Super Zoom функцияси фойдаланувчиларга табиат ёки шаҳар манзараларини 15х дан 30х гача бўлган фокус масофасида ажойиб тарзда кадрга олиш имконини беради.
Шунингдек, HONOR 400 серияси кундалик ижодкорликни ошириш учун илғор AI таҳрирлаш имкониятларини тақдим этади. Google Clounds’нинг Vertex AI платформасидаги такомиллашган Veo 2 видео генератори ёрдамида фойдаланувчилар расмни видеога айлантириш орқали турли ижодий имкониятларни синаб кўришлари мумкин — бу функциялар айнан HONOR 400 сериясида илк бор намоён бўлади. HD Moving Photo функцияси жонли дақиқаларнинг энг муҳим уч сониясини сақлаб қолади, фойдаланувчиларга ушбу лаҳзаларни ижтимоий тармоқларда осон таҳрирлаш ёки улаш имконини беради. HONOR бу функцияни Moving Photo Collage функцияси билан янада такомиллаштирди — бу дунёда илк бора тақдим этилган функция бўлиб, 2 дан 9 тагача жонли суратларни битта ҳикояга айлантириб бирлаштириш имконини беради. Шунингдек, жонли суратларни турли қурилмалар экотизимида алмашиш имконияти фойдаланувчи тажрибасини янада силлиқ ва узвий қилади.
Бундан ташқари, HONOR 400 серияси суратлар билан ишлашга қаратилган бир нечта ақлли функцияларни ҳам таклиф этади: HONOR AI Ўчиргич, AI Кенгайтириш, AI орқали бегона одамларни олиб ташлаш ва Аксланишни олиб ташлаш функциялари. AI таҳрирлаш фойдаланувчиларга оддий суратларга янгича назар билан қараш имконини беради.
Кучли батарея ва унумдорлик
HONOR 400 серияси 6000 мА·соат сиғимга эга силикон-карбон батареяси билан жиҳозланган бўлиб, айниқса сафар чоғида узоқ вақт фойдаланиш имконини беради. Батарея -20°C совуқ ҳарорат ва паст қувват даражасида ишлаши учун ишлаб чиқилган бўлиб, ҳар қандай шароитда қўнғироқ қилиш ёки видеога олиш функцияларини ишончли бажаради. У узоқ муддат хизмат қилишга мўлжалланган бўлиб, 4 йилдан кейин ҳам қувват ҳажмининг 80% дан ортиғини сақлаб қолади. 80Вт HONOR Wired SuperCharge функцияси билан атиги 15 дақиқада 40% гача қувват олиш мумкин.
Бу уни кундалик фойдаланиш ва мураккаб шароитлар учун идеал ҳамроҳга айлантиради. Snapdragon 7 Gen 3 мобил платформаси ва CPU Turbo Х Game Engine ёрдамида HONOR 400 фойдаланувчиларга ўйин тажрибасининг янги даражасини ва юқори график унумдорликни тақдим этади. HONOR 400 шунингдек, 512ГБ гача улкан хотира ҳажми билан таъминланган бўлиб, бу қурилманинг барқарорлигини оширади. Бундан ташқари, қурилма IP65 даражадаги сув ва чангдан ҳимоя билан жиҳозланган бўлиб, ҳар томонлама ҳимояни таъминлайди.
AI ёрдамида кундалик фойдаланишни қўллаб-қувватловчи MagicОS9.0
HONOR 400 серияси янги MagicOS 9.0 операцион тизими билан жиҳозланган бўлиб, фойдаланувчиларга AI ёрдамидаги ақлли функциялар орқали юқори даражадаги тажрибани тақдим этади. MagicOS 9.0 қуйидаги илғор имкониятларни ўз ичига олади: AI Таржима, AI Диктофон, Magic Portal, AI Minutes, AI Summary, AI Формат, Magic Capsule, AI Writing Tools ва AI Subtitles.
Танишинг — HONOR 400 Про
Стандарт версиянинг илғор AI фотография ва барқарорлик имкониятларига қўшимча равишда, HONOR 400 Про Sony IMХ856 сенсори, 3х оптик зум ва OIS билан жиҳозланган 50МП телефото камера билан келади. Бу узоқ масофадаги объектларни юқори аниқликда суратга олиш имконини беради. AI Enhanced Portrait функцияси орқали ҳар бир объектнинг табиий ранглари сақланган ултра-юқори аниқликдаги портретлар олинади. AI Super Zoom яхшиланган версияси билан HONOR 400 Pro 50х гача AIGC қувватланган телефото имкониятини тақдим этади. Қурилманинг чидамлилиги ҳам юқори бўлиб, IP68 ва IP69 даражадаги сув ва чангдан ҳимоя билан таъминланган. Зарядлаш имкониятлари ҳам кучлироқ: 100W симли ва 50W симсиз зарядлаш қўллаб-қувватланади. Қурилма илғор Snapdragon 8 Gen 3 мобил платформаси билан ишлайди ва AI даврида фойдаланувчилар учун қулай ёрдамчига айланади. HONOR қурилмадаги қўнғироқ таржимаси учун катта модел орқали 6 та тилгача реал вақтли таржима имконини беради. Тасвир сифати, чидамлилик ва зарядлаш самарадорлиги билан HONOR 400 Про юқори унумдорликни истаган фойдаланувчилар учун идеал танловдир.
Нарх ва мавжудлик
Табиатдан илҳомланган нафис дизайни билан HONOR 400 қуйидаги рангларда тақдим этилади: яримтун қора, тилла. HONOR 400 Pro эса яримтун қора ва кулранг рангларида мавжуд бўлади. HONOR 400 серияси аллақачон Ўзбекистонда сотувда — нархлар HONOR 400 (8+256 ГБ) учун 5 549 000 сўмдан ва HONOR 400 Pro (12+512 ГБ) учун 8 999 000 сўмдан бошланади. 7 августгача HONOR 400 смартфонини харид қилинг ва HONOR Choice қулоқчинлари ҳамда HONOR совғалар тўпламларини қўлга киритинг.
Батафсил маълумот учун: https://www.honor.com/uz/phones/honor-400/?utm_source=pr_articles&utm_medium=kunuz&utm_campaign=honor_400
HONOR ҳақида
HONOR — сунъий интеллект асосидаги қурилмалар экотизимида етакчи глобал компания ҳисобланади. Компания инсон ва қурилма ўртасидаги ўзаро алоқаларни тубдан ўзгартириш орқали AI экотизимини янги авлод фойдаланувчилари билан боғлашга содиқдир. HONOR саноат чегараларини очиқ ва узлуксиз ҳамкорлик орқали кенгайтиришни мақсад қилиб, саноат ҳамкорлари билан биргаликда қадриятларга асосланган экотизим яратишни мақсад қилган.
HONOR Ўзбекистоннинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларига обуна бўлинг:
Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Мавзуга оид

17:00 / 08.05.2025
HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

17:00 / 21.02.2025
HONOR замонавий ва кучли HONOR X8c смартфонини тақдим этди

19:00 / 17.12.2024
HONOR X9c видеосида яширин сўзларни топинг ва ажойиб совринларни ютиб олинг! HONOR Ўзбекистонда янги танловни бошлади

19:12 / 02.02.2024