Жамият | 18:11 / 03.07.2025
1088
2 дақиқада ўқилади

«Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди

Жасорат синфларига ўқувчилар белгиланган йиллик қабул квотаси, яъни битта синфга 26 нафар ўқувчидан иборат тарзда 5-синфдан бошлаб қабул қилинади.

Фото: ИИБ

«Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низом «Жасорат мактаблари»га (Жасорат синфлари) ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартибини белгилайди.

Жасорат синфларига ўқувчилар белгиланган йиллик қабул квотаси, яъни битта синфга 26 нафар ўқувчидан иборат тарзда 5-синфдан бошлаб қабул қилинади.

Жасорат синфларида ўқиш муддати 7 йилни ташкил қилади.

Жасорат синфларига кириш учун жисмоний тайёргарлик ҳамда тегишли фанлар йўналиши бўйича тест синовлари июл ойида ўтказилади.

Жасорат синфларининг 9-синфини якунлаган ўқувчиларга таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, 11-синфини тамомлаган ўқувчиларга умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.

«Жасорат синфлари»да таълим жараёнлари қуйидагича олиб борилади:

- таълим жараёнлари 5-11- синфларда кундузги таълим шаклида, умумий ўрта таълим муассасалари учун белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилади;

- математика, ЧҚБТ, тарих, жисмоний тарбия, чет тили, физика фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади;

- ўқув йили давомида икки марта ҳарбий полигонларда, ҳар чоракда бир марта ҳарбий қисмларда амалий машғулотлар олиб борилади;

- 9-синфни якунлаган ўқувчиларга таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, 11-синфни тамомлаган ўқувчиларга умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома берилади.

«Жасорат мактаблари»ни аъло баҳолар билан тамомлаган ҳамда «Ватан таянчи» отрядининг аъзоси бўлган бир нафар ўқувчига Мудофаа вазирлиги томонидан олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган ҳамда юридик таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.

Мавзуга оид