Исроил 48 соат ичида Ғазога 26 маротаба ҳужум қилди
Фаластин маъмурияти лагерлар, уйлар ва гуманитар объектларга уюштирилган ҳужумлар оқибатида 300 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани ва юзлаб одамлар яраланганини даъво қилган.

Фото: AP
Исроил армияси 48 соат ичида 26 та «қонли қирғин» уюштирди, бунинг натижасида 300 дан ортиқ киши ҳалок бўлди ва юзлаб одамлар яраланди.
Ғазо ҳукумати ҳужумлар Исроил қасддан ўлдириш ва геноцид сиёсатини давом эттираётганини кўрсатаётганини айтди. Таъкидланишича, зарбаларнинг аксарияти ички кўчирилганлар бошпанаси бўлган ҳудудларга тўғри келган — булар лагерлар, чодирлар, турар жой бинолари, боғлар, бозорлар ва гуманитар ёрдам тарқатиш пунктлари.
Фаластин расмийларига кўра, қурбонларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. Баёнотда айтилишича, Исроил «жамиятнинг энг заиф қатламларини атайлаб нишонга олмоқда».
Шунингдек, Исроил соғлиқни сақлаш тизими қолдиқларини йўқ қилишда давом этаётгани, шифохоналарни бомбардимон, тиббиёт ходимларига ҳужум қилишда ҳамда муҳим дори-дармонлар ва асбоб-ускуналар етказиб беришни тўсиб қўйишда давом этаётгани таъкидланган.
Мавзуга оид

18:56
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди

07:48
Араб давлатлари исроиллик вазирнинг Ғарбий соҳил аннексияси ҳақидаги чақириғини қоралади

07:42
Исроилнинг Ғазога зарбалари оқибатида камида 60 фаластинлик ҳалок бўлди

14:27 / 03.07.2025