Техасда кутилмаган сув тошқинлари оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлди
Кучли ёмғирлар оқибатида Гвадалупе дарёси сатҳи кескин кўтарилиб, табиий офат ва фожиага сабаб бўлди.

Фото: Patrick Keely/via REUTERS
Кучли ёмғир Техас (АҚШ) штатидаги Гвадалупе дарёсида сув тошқини келтириб чиқарди. Табиий офат оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар бедарак йўқолган, деб хабар берди Reuters маҳаллий ҳукуматга таяниб. Қутқарув гуруҳлари сув босган ҳудудларда ишлашда давом этмоқда.
Йўқолганлар орасида Гвадалупе дарёси қирғоғидаги қизлар учун ёзги лагерда дам олган 23-25 нафар бола бор. Тўсатдан сув кўтарилиб, лагерни сув босганидан бери уларнинг қаердалиги номаълум.
Инқироз бошланганидан қарийб 18 соат ўтгач, Техас губернатори Грег Эбботт қидирув-қутқарув ишлари давом этишини айтди ва ушбу саъй-ҳаракатлар учун ресурслар «чексиз» бўлишини таъкидлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп журналистлар билан суҳбатда қурбонларни қўллаб-қувватлашга ваъда берди: «Биз уларга ғамхўрлик қиламиз», деди у федерал ёрдам ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
АҚШ Миллий метеорология хизмати Сан-Антонио шимоли-ғарбида, Техас штатининг Керр округида сув тошқини туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Қисқа вақт ичида ҳудудда 30 сантиметргача ёғингарчилик ёғди.
Мавзуга оид

22:28 / 05.07.2025
Трамп ноқонуний мигрантларга икки соҳада ишлашга рухсат беришни таклиф қилди

12:45 / 05.07.2025
NBC: АҚШдаги текширувда қурол-яроғ тақчиллиги аниқланмади

11:20 / 05.07.2025
Трамп: Путин АҚШнинг янги санкциялари таҳдидидан хавотирда

11:07 / 05.07.2025