Хитой ЕИдан тиббий ускуналар импортига чеклов жорий этди
Июн охирларида Еврокомиссия ХХРга нисбатан шу каби чекловни қабул қилганди. Хитойнинг ушбу қарори эса мазкур чекловга жавоб ҳисобланади.

Фото: REUTERS/Go Nakamura
Хитой ўз ҳудудида ишлаб чиқариш фаолияти юритмайдиган Европа компанияларининг қиймати 45 миллион юандан (тахминан 6,28 миллион доллар) юқори бўлган тиббий ускуналар етказиб бериш бўйича давлат тендерларида иштирок этишни тақиқлади.
Ушбу қарор Европа Иттифоқи томонидан Хитой ишлаб чиқарувчиларига нисбатан қабул қилинган чораларга жавоб бўлди. Қайд этилишича, тақиқ Хитойда ишлаб чиқариш қувватига эга компанияларга тааллуқли эмас. Янги қоидалар эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Хитой Савдо вазирлигига кўра, Пекин келишмовчиликни ҳал этиш учун бир неча бор ЕИ билан диалог ўрнатишга тайёрлигини билдирган, аммо Европа томони бундай ёндашувни эътиборсиз қолдиришда давом этмоқда.
«Хитой кўплаб ҳолатларда яхши ният ва самимийликни намоён этди. Шунга қарамай, Европа Иттифоқи чеклов чораларини жорий этишда ва янги протекционистик тўсиқлар қўйишда давом этмоқда», - дейилади хабарда.
20 июн куни Еврокомиссия ЕИ давлатларида тиббий ускуналарни етказиб бериш бўйича қиймати 5 миллион евродан ошадиган тендерларда Хитой компаниялари иштирокини тақиқлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, июл бошларида ХХР Савдо вазирлиги Европа Иттифоқи брендларига 27,3 фоиздан 34,9 фоизгача божлар жорий этилишини эълон қилди.
Мавзуга оид

11:48 / 05.07.2025
ЕИдан икки ташкилот Россиядаги «номақбул» ташкилотлар реестрига қўшилди

21:57 / 04.07.2025
Хитой Европа брендларига антидемпинг божларини жорий этди

11:50 / 04.07.2025
Германия ТИВ раҳбари Хитойни Москвага таъсир ўтказишга чақирди

19:37 / 03.07.2025