Исроил армияси Ғазонинг қатор ҳудудларига зарба берди: 41 киши ҳалок бўлди
Отишма чоғида кўчирилганларнинг турар жой бинолари ва чодирлари нишонга олинган.

Фото: Anadolu Agency
Исроил армиясининг Ғазо секторининг турли ҳудудларига эрталабки ҳаво ҳужуми натижасида 41 нафар фаластинлик ҳалок бўлди.
Тиббий манбаларга кўра, Исроил аскарлари Ғазо шаҳри шимолидаги Шайх Ридван ва Ан-Наср ҳудудларида ички кўчирилганлар истиқомат қилган икки уйга зарба берган. Ушбу ҳужумларда камида 25 киши ҳалок бўлган.
Гувоҳларнинг айтишича, қурбонларнинг аксарияти аёллар бўлиб, ярадорларнинг кўпчилиги уйқу вақтида нишонга олинган. Ўнлаб одамлар вайроналар остида қолмоқда.
Исроил учувчисиз учоқларининг Шайх Ридван ҳудудидаги яна бир зарбаси оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, ярадорлар эса Ал-Шифа шифохонасига етказилди.
Ад-Дераж ҳудудидаги Ал-Сафадий оиласининг уйига уюштирилган ҳужумда ҳам 3 киши ҳалок бўлди.
Хон-Юнуснинг Ал-Меваси ҳудудида кўчирилганларнинг чодирлари ўққа тутилди. Бу ҳужумларда ҳомиладор аёл ва болалар дохил 10 киши ҳалок бўлди, яна кўпчилик яраланди.
Мавзуга оид

13:55
Исроил ҳужумларга жавобан Ямандаги ҳусийчилар объектларига зарба берди

10:58
Исроилда Ғазода доимий оташкесим ўрнатиш талаби билан кўп минг кишилик акция ўтказилди

10:03
АҚШ ҲАМАСни Ғазодаги гуманитар ёрдам тарқатиш пунктига ҳужумда айблади

08:45