Ўзбекистон | 17:38 / 08.07.2025
2049
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

8 июл куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Олий даражада, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Товар айирбошлаш кўрсаткичларини ошириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида саноат кооперацияси лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудлар даражасидаги самарали алоқаларни, фаол маданий-гуманитар ва таълим алмашинувини кенгайтириш мақсадида ўзаро мувофиқлашган ишлар ва амалий идоралараро ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Шу маънода, жорий йилнинг кузида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг иккинчи йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш ва унинг натижадорлигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Давлат раҳбарлари халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

 

Мавзуга оид