Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WSJ: Трамп Киевга яна бир Patriot тизимини бериш ҳақида ўйламоқда
Patriot ЗРК Жо Байден даврида келишилганидан ташқари Қўшма Штатлар томонидан Киевга берилган биринчи йирик қурол тизими бўлиши мумкин, деб ёзади The Wall Street Journal.

Фото : U.S. Army / Eugen Warkentin
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия агрессиясидан ўзини ҳимоя қилаётган Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам бериш ниятини эълон қилгач, Киевга яна бир Patriot зенит ракета комплексини тақдим этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда 8 июл, сешанба куни The Wall Street Journal икки манбага таяниб хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, бу АҚШнинг амалдаги маъмурияти учун муҳим қадам бўлади, чунки бу Трампдан аввалги Америка давлати раҳбари Жо Байден даврида келишилганидан ташқари, Вашингтон Киевга тақдим этадиган биринчи йирик қурол тизимига айланиши мумкин.
WSJ манбаларига кўра, Оқ уй Пентагонга Украинага янги қуроллар, жумладан битта Patriot тизимини топшириш имкониятларини аниқлаштириш учун сўров юборган. Шу билан бирга, Америка расмийлари бошқа давлатлар Украинага ушбу ЗРКни тақдим эта оладими ёки йўқми, шу масалани текширмоқда, деб ёзади нашр.
АҚШ мудофаа идорасидаги манба журналистларга бугунга келиб Вашингтон Украинага учта Patriot тизимини тақдим этганини, Киев яна учтасини Германиядан ва бир гуруҳ Европа давлатларидан олганини эслатди. Бироқ, техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммолар туфайли уларнинг барчаси ҳам ҳозирда фойдаланишга тайёр эмас. Бундан ташқари, АҚШ ва бошқа иттифоқчилар Украинага ушбу ЗРК учун қанча ракета бера олиши ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид

21:14
Украинада «Нептун» ракетасига оид махфий маълумотларни ўғирлашга уринган хитойлик жосуслар ушланди

21:13
АҚШ армияси Patriot ракеталари харидини тўрт баравар оширди

21:08
Мерц Украинадаги урушни тугатиш учун дипломатик воситалар тугаганини айтди

18:49