Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокуда Ўзбекистон ва Озарбойжон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Боку шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбойжон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси ўтказилди.

Фото: "Дунё" АА
ТИВ маълумотига кўра, томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов ва Озарбойжон ташқи ишлар вазири ўринбосари Самир Шарифов раҳбарлик қилди.
Музокаралар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама кун тартибининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Томонлар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқотни олий ва юқори даражаларда янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
Икки мамлакат ўртасидаги ташрифлар алмашинуви масалаларини биргаликда ишлаб чиқиш, шунингдек, ўзаро муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Озарбойжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов томонидан қабул қилинди.
Мавзуга оид

19:18
Аш-Шаръа Бокуга келди: Озарбойжон Сурия газ таъминотига ёрдам бермоқчи

21:05 / 11.07.2025
“Кавказда Россия энди лидер эмас, оддий иштирокчига айланмоқда” — сиёсатшунос

08:45 / 11.07.2025
Ўзбекистон ва Озарбойжон ўзаро савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказади

20:23 / 10.07.2025