Ўзбекистон | 22:40 / 15.07.2025
4337
1 дақиқада ўқилади

Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

Энг юқори ўтиш балли ҳуқуқ соҳаси учун белгиланди – 165 балл. Ўқишни кўчириш бўйича аризалар 5 августгача қабул қилинади.

Фото: Kun.uz

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан 2025/2026-ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар бўйича ўтиш баллари тасдиқланди.

Энг юқори ўтиш балли ҳуқуқ соҳаси учун белгиланган – 165 балл. Кейинги юқори балли йўналиш – соғлиқни сақлаш йўналишида ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар камида 129 балл тўплаши талаб этилади.

Ушбу ўтиш баллари жорий йилда ҳам тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилди.

Эслатиб, ўтамиз, бугун, 15 июлдан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди. Аризалар 2025 йил 5 августга (шу куни ҳам) қадар қабул қилинади.

Мавзуга оид