Ўзбекистон | 14:56 / 18.07.2025
4578
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатга саёҳат қилаётгани маълум бўлди

Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда қайси давлатларга сафар қилаётгани тўғрисида маълумот берилди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-май ойларида жами 2,7 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 574,1 минг нафарга ёки 26,4 фоизга ошган.

Жорий йилнинг дастлабки 5 ойида чет элга сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Қирғизистон – 1 189 793 нафар;
  • Тожикистон – 501 657 нафар;
  • Қозоғистон – 468 208 нафар;
  • Саудия Арабистони – 145 262 нафар;
  • Россия – 124 829 нафар;
  • Туркия – 88 648 нафар;
  • БАА – 71 352 нафар;
  • Миср – 30 479 нафар;
  • Таиланд – 16 555 нафар;
  • Ветнам – 15 802 нафар;
  • бошқа давлатлар – 93 253 нафар.

Мавзуга оид