Кўчмас мулк | 13:07 / 26.07.2025
3084
1 дақиқада ўқилади

Бухорода сифатсиз ғишт ишлатилган қурилиш бузиб ташланди

Бухоро туманида амалга оширилаётган қурилиш тўхтатилди. Бунга савдо ва маиший хизмат кўрсатиш маркази ҳамда коттежлардан иборат объектда амалдаги меъёрий талабларга жавоб бермайдиган, сифати паст ва яроқсиз ғишт ишлатилгани сабаб бўлган.

Фото: Видеодан кадр

Бухоро вилояти Бухоро туманида қурилаётган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш маркази ҳамда коттежлардан иборат объектда назорат тадбирлари ўтказилди, дея хабар берди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати.

Ўрганишлар давомида, объектда қўлланаётган ғишт маҳсулотлари лаборатория шароитида текширилганда, амалдаги меъёрий талабларга жавоб бермаслиги, сифати паст ва яроқсиз экани аниқланган.

«Аниқланган ҳолат юзасидан қурилиш ишлари тўлиқ тўхтатилиб, талабга жавоб бермайдиган қурилиш қисмлари тўлиқ буздирилди. Инспекция томонидан қурилиш сифатини таъминлаш, шунингдек, сифатсиз ва талабга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича назорат тадбирлари изчил давом эттириляпти» дейилади хабарда.

Мавзуга оид