Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 6,8 фоизга тушди
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва касбий таълим тизимидаги янги ёндашувларга оид тақдимот билан танишди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Жорий йилда бу соҳада хорижий тажриба асосида янги ёндашувлар йўлга қўйилди. Банклар маҳаллаларга боғланиб, аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам ҳисса қўшмоқда. Хусусан, биринчи ярим йилликда 3 миллиондан зиёд аҳоли даромадли меҳнатга жалб қилинди.
Камбағалликни қисқартириш борасида яратилган тизим ҳамда сарфланаётган маблағлар ўз самарасини бериб, жорий йилнинг 1 июл ҳолатига кўра, камбағаллик даражаси 6,8 фоизни ташкил қилди.
Аҳоли бандлигини оширишда касбий таълим сифати жуда муҳим. Бу борада иш берувчилар билан ҳамкорликни кенгайтириш, малака оширишни янги даражага кўтариш ҳамда хусусий сектор иштирокини таъминлаш талаб этилмоқда. Касбий таълимнинг меҳнат бозори эҳтиёжларига мос келмаслиги кадрлар тайёрлашда муайян муаммоларга сабаб бўлмоқда.
Меҳнат муносабатларидаги айрим меъёрлар тадбиркорлик субъектлари, айниқса, кичик корхоналар учун мураккаблик туғдирмоқда. Ишга қабул қилишда ахборот технологиялари имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти.
Шунингдек, амалдаги талаблар иш берувчиларни ҳақиқий вакансияларни очиқ эълон қилишга рағбатлантирмайди. Оқибатда бу маълумотларни яширишга олиб келиб, меҳнат бозорини тўғри таҳлил қилиш ҳамда касбий таълим йўналишларини аниқлаш имконини чекламоқда.
Тақдимотда мазкур муаммоларни ҳал этишга қаратилган янги режа ва ташаббуслар ҳақида маълумот берилди.
Мавзуга оид

19:31 / 25.07.2025
Касб эгаллаш учун интернет орқали бепул видеодарслар йўлга қўйилади

20:11 / 24.07.2025
Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди

19:26 / 24.07.2025
Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан хориждан кўплаб самимий қутловларни олди

16:12 / 24.07.2025