Ўзбекистон | 18:22 / 01.08.2025
2346
2 дақиқада ўқилади

Патрул-пост хизматининг шартнома асосида хизмат кўрсатиш тартиби белгиланди

Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тадбирлар ички ишлар органларининг патрул-пост хизмати бўлинмалари томонидан ушбу жойларда фаолият кўрсатувчи талабгор билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.

Фото: Kun.uz

Ҳукумат қарори билан «Ички ишлар органларининг патрул-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш»нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тадбирлар ички ишлар органларининг патрул-пост хизмати бўлинмалари (ваколатли орган) томонидан ушбу жойларда фаолият кўрсатувчи талабгор билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.

Талабгор бунинг учун ваколатли орган ёки Давлат хизматлари марказига мурожаат этади ёхуд давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП (my.gov.uz)да рўйхатдан ўтади.

Сўровнома ваколатли органга келиб тушгандан сўнг 10 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Ваколатли орган ходими талабгор билан биргаликда фуқаролар гавжум бўладиган жойни кўздан кечиради.

Талабгор тегишлигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ёки вилоятлар ички ишлар бошқармалари билан шартнома тузади.

Мавзуга оид