Ўзбекистон | 12:50
18090
1 дақиқада ўқилади

Тошкент тиббиёт университети талабаси самолётда инсон ҳаётини сақлаб қолди

Тошкент давлат тиббиёт университетининг ҳиндистонлик талабаси самолётда парвоз вақтида инсон ҳаётини сақлаб қолди.

Фото: edu.uz

2025 йил 29 июл куни Тошкент-Деҳли йўналишидаги авиарейсида парвоз вақтида тоби қочган йўловчига Тошкент давлат тиббиёт университетининг халқаро факултетида таҳсил олаётган ҳиндистонлик талаба Муҳаммад Анис биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиб, унинг ҳаётини сақлаб қолди.

«Тошкентдан Деҳлига учаётганда самолётда «Агар бортда шифокор ёки тиббиёт ходими бўлса, илтимос, экипажга хабар беринг» деган эълон берилди. Шу пайт мен: «Ҳа, мен шифокорман, ёрдам бера оламан», дедим. Бемор 48 ёшли аёл эди, у жуда безовта эди, қаттиқ хавотирга тушган. Мен беморнинг ҳаётий кўрсаткичларини текширишганимда юрак уриши тезлашгани, яъни тахикардия хуружи кечаётганини аниқладим. Дарҳол беморга каротид массажини қилишга киришдим ва тахминан 10-15 сониядан сўнг у ўзини яхшироқ ҳис қила бошлади», — дейди университет талабаси.

Самолёт Деҳлига қўнгач бемор шифокорларга топширилди.

Мавзуга оид