Жаҳон | 11:28
2915
1 дақиқада ўқилади

Исроилнинг Ғазога берган зарбасидан «Ал-Жазира»нинг 5 журналисти ҳалок бўлди

Исроил Мудофаа кучлари улардан бири «журналист ниқоби остида ҳаракат қилувчи террорчи» эканини таъкидламоқда.

Анас аш-Шариф Фото: Ал-Жазира

Исроилнинг Ғазо шаҳрига берган зарбаси оқибатида Қатарнинг «Ал-Жазира» телеканали беш нафар ходими ҳалок бўлди.

Телеканалнинг таъкидлашича, 10 август куни кечқурун Исроил армияси ходимлар яшаётган чодирни «мақсадли» нишонга олган. У Аш-Шифо шифохонасининг асосий дарвозаси олдида жойлашган эди.

Ҳалок бўлганлар орасида телеканалнинг 28 ёшли мухбири Анас аш-Шариф ҳам бор.

Исроил Мудофаа кучлари зарбани тасдиқлади. ЦАҲАЛ хабарида айтилишича, Анас аш-Шариф «журналист ниқоби остида ҳаракат қилувчи террорчи» бўлган. Исроил ҳарбийларининг таъкидлашича, у ҲАМАС гуруҳи бўлимини бошқарган ва Исроилга ракета ҳужумлари режаларини ишлаб чиққан.

«Ал-Жазира» маълумотларига кўра, зарба оқибатида жами етти киши ҳалок бўлган.

Мавзуга оид