Эркин кураш: Абдураҳмонов ва Раҳмонов олимпия йўлланмасини қўлга киритди

Эркин курашчилар Бекзод Абдураҳмонов ва Аббос Раҳмонов 8 май куни Истанбулда бўлиб ўтган иккинчи жаҳон саралаш мусобақасида Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга бўлди. Бу ҳақда Спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати хабар қилди.
Турнирда биринчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритганлар Олимпиада йўлланмаларига эга бўлди. Ўзбекистонлик спортчилар ҳам ўз тоифаси бўйича финалга йўл олди. Олтин медаль учун кечган яккалик баҳсларида Абдураҳмонов (74 кг) Испания вакили Таймураз Фриевдан устун келган бўлса, Раҳмонов туркиялик Сулаймон Отлини мағлубиятга учратди.
Бекзод Абдураҳмонов — 2014 йилги жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, 2014 йилда Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритган, 2015 йили эса Осиё чемпиони бўлган. У шунингдек, 2015 йили Голден Гран-приси ғолиби бўлган. 2015 йилга қадар ноолимпия тоифасида 70 кг вазнда баҳсларда иштирок этган бўлса, 2016 йилдан 74 кг вазн тоифасига ўтди.
18 ёшли Аббос Раҳмонов Республика олимпия захиралари коллежида талабаси ҳисобланади. У 2015 йили ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медал соҳиби бўлди. Истанбулдаги мусобақа унинг катта ёшли терма жамоа таркибидаги илк чиқиши бўлди.
Шу тариқа, 2016 йилги Олимпиадада Ўзбекистондан эркин ва юнон-рим кураши бўйича тўрт нафардан спортчи иштирок этади.
Тавсия этамиз
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Британиялик 2 ёшли бола Mensa тарихидаги энг ёш даҳога айланди
Жаҳон | 01:08
-
Истанбуллик эркак ҳар куни ишга бориш учун Босфордан сузиб ўтиши маълум бўлди
Жаҳон | 00:40
-
«Аҳмоқлар. Ўт очишни тўхтатиш ўлимлар бўлмаслиги учун керак» — Зеленский
Жаҳон | 23:33 / 02.06.2025
Мавзуга оид

19:13 / 13.05.2024
Эркин кураш. Магомед Ибрагимов 39 ёшида фаолиятини якунлади

20:25 / 26.08.2021
Олимпиада совриндорларига автомобиллар билан бирга “чиройли” рақамлар ҳам совға қилинган

14:06 / 25.08.2021
Эркин кураш жамоаси бош мураббийи: «Токиода шогирдларимдан кўпроқ нарса кутган эдим»

19:42 / 14.08.2021