Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WBA: Ковалев Бремерга қарши унвонини ҳимоя қилиши шарт

Фото: ТАСС
Бутунжаҳон Бокс Уюшмаси (WBA) учта обрўли таснифлар бўйича 79,38 кггача вазн тоифасида жаҳон чемпиони россиялик Сергей Ковалевни, немис боксчиси Юрген Бремерга қарши рингга тушиши шартлигидан огоҳлантирган. Бу ҳақда, WBAнинг расмий сайтида маълум қилинган.
"WBA қоидаси, ташкилот президенти ва чемпионат қўмитасига мажбурий ҳимоя даврини аниқлаш ҳуқуқини тақдим этади. Ковалевнинг "суперчемпион"лик мақоми 18-ойлик мажбурий ҳимоясига боғлиқ эди. Унинг бу даври 2016 йил 7 май куни поёнига етди. Шу боисдан ҳам, унинг навбатдаги рақиби, расмий номзод Юрген Бремер бўлиши керак", - дейилади баёнотда.
WBA қарорига кўра, икки боксчи жамоалари 19 августгача ўзаро келишиб олишлари керак. Агар промоутерлар келиша олмаса, савдолар бошланади.
Умуман, 33-ёшли Ковалев профессионал рингда 30 марта ғалаба қозонган (26 нокаут), бир бор дуранг ва бир марта мағлубият аламини тортган. Октябрь ойида 38 ёшни қаршиловчи Бремер ҳисобида 48та ғалаба (35та нокаут) ва иккита мағлубият бор.
Мавзуга оид

11:56 / 07.07.2025
Навбаҳор Ҳамидова жаҳон кубогида ғолиб чиққан илк ўзбекистонлик аёл боксчи бўлди

22:13 / 20.06.2025
Япониялик боксчи чемпионлик унвони учун жангдан сўнг хотирасини йўқотди

10:48 / 31.05.2025
Бектемир Мелиқўзиев америкалик боксчидан устун келди

09:55 / 31.05.2025