Хитой ва Ҳиндистон - Интернетнинг энг йирик бозорлари рўйхатида етакчилик қилишди

Ҳиндистон АҚШни ортда қолдириб, дунёдаги иккинчи энг йирик Интернет бозорига айланди. Ушбу мамлакатда 333 миллион киши Жаҳон "тўр"ига чиқиш имконига эга. Интернетнинг энг йирик бозорлари рўйхатида биринчилик шубҳасиз Хитойга тегишли - бу ерда 720 миллион киши Интернетдан фойдаланади. Шундай бўлишига қарамай, ижтимоий тармоқларга кириш имкони бўлмаган хитой ва ҳиндлар ҳали кўпчиликни ташкил этади. Бу ҳақида БМТ Янгиликлар маркази ЮНЕСКО ва Халқаро электроалоқа иттифоқи (ХЭИ) шафелиги остида тайёрланган янги маърузага асосланиб маълум қилди.
Манбага кўра, Ер юзида Интернетга кириш имкони бўлмаган кишилар дунёнинг 6 мамлакати - Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Покистон, Бангладеш ва Нигерия ҳиссасига (умумий ҳисобда дунёнинг 55 фоиз аҳолиси) тўғри келади.
Ҳисоботга кўра, 2016 йилнинг охирига бориб, 3,5 миллиард киши Интернетдан фойдаланади, бу дунё аҳолисининг 47 фоизини ташкил қилади.
Интернетга кириш имконига эга аҳолининг энг юқори кўрсаткичи Исландияда қайд этилган - бу ерда 98,2 фоиз киши Интернетдан фойдаланади.
Умумий олганда бугунги кунда дунёнинг 90 мамлакатида аҳолининг 50 фоиздан ортиғи Интернетга уланган. 2015 йилда 79 мамлакат бундай имконга эга бўлган. Интернетга кириш имкони энг паст бўлган мамлакатлар - Африка мамлакатлари. Чад, Сьерра-Леоне, Сомали ва Эритреяда аҳолининг 3 фоиздан камроғи Интернетга уланган.
Мавзуга оид

17:24 / 05.06.2025
Ўзбекистон яшаш нархи энг арзон давлатлар қаторига кирди

19:49 / 27.05.2025
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади

20:13 / 16.05.2025
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди

13:18 / 12.05.2025